Украина президенти Пётр Порошенко 2017 йилда 5 мингдан ортиқ кишини мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмуриятига таяниб, «Известия» хабар бермоқда.
«Фуқароликни тўхтатиш ҳақидаги фармонлар 4296 кишининг фуқароликдан чиқиши, 47 нафар шахс фуқароликни йўқотиши ва 825 кишига нисбатан халқаро шартномаларда кўзда тутилган асосларга биноан қабул қилинди», — маълум қилди Украина президенти маъмурияти.
Шу билан бирга, ўтган йили атиги 957 киши Украина фуқаролигига қабул қилинди.
Маълумот учун, 1991 йилдан бери Украина аҳолиси 9,5 миллионга — 52 миллиондан 42,7 миллион кишигача камайди.
Изоҳ (0)