Америкалик солиқ тўловчилар бутун дунё бўйлаб терроризмга қарши кураш учун 5,6 триллион доллар тўлади. Бу ҳақда АҚШнинг Браун университети экспертлари ташаббускори бўлган Costs of War лойиҳасида сўз боради, деб хабар беради «РИА Новости».
Мазкур сумма реал харажатлардан бирмунча кам бўлиши мумкин. Дональд Трамп ўтган йил декабрида Twitter’да жойлаштирган постида Вашингтон «Яқин Шарқда аҳмоқона тарзда 7 триллион доллар сарфлагани»ни маълум қилганди.
Лойиҳада АҚШнинг жангарилар билан кураш учун харажатлари аср ярмига бориб салкам 8 триллион долларни ташкил этиши мумкинлиги тахмин қилинган.
Тадқиқотда АҚШнинг у ёки бу даражадаги ҳарбий иштироки 76 давлатда сақланиб қолгани билдирилган.
Изоҳ (0)