Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистон билан чегарадош Фарғона туманида божхоначилар томонидан умумий нархи салкам 1 миллиард 200 миллион сўмлик тилла қуймаларни хорижга олиб чиқиб кетилишининг олди олинди. Бу ҳақдаги лавҳа «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт-вазият» кўрсатувида намойиш этилди.

Кадр: «Тошкент» телеканали / «Пойтахт-вазият» кўрсатуви

Кадр: «Тошкент» телеканали / «Пойтахт-вазият» кўрсатуви

Фарғона вилояти Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Акбаржон Тўраев салкам 4,8 кг оғирликдаги 6 та тилла қуймасини Нодиржон Каримовга бераётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Акбаржон Тўраев тилла қуймаларни Nexia автомобили ўриндиғи остига яширган.

Суриштирув давомида қиймати салкам 1 200 000 000 сўмлик 6 та қуйма тилла бўлаклари республикадан олиб чиқиб кетиш учун мўлжаллангани аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича божхона текширувлари ва суриштирувлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 182-моддаси 2-қисми а-бандидаги (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини жуда кўп миқдорда бузиш) жиноятни содир этган шахс энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди