Жанубий Кореянинг Аb-Road журнали Ўзбекистон ҳақида китоб чоп этди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Қулай форматдаги бежирим нашрда Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент каби Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларидаги диққатга сазовор масканлар, архитектура, санъат ва харид ҳақида сўз юритилади.
Китобда ўзбек миллий таомларига бағишланган бўлим ҳам мавжуд бўлиб, сайёҳларга таомлар рецепти уларнинг расми билан биргаликда тақдим этилади.
Хабарда қайд этилишича, 2017 йилнинг август ойида Жанубий Кореянинг Аb-Road сайёҳлик журнали мухбири ва фотографи учун туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)