Хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли ўтган йили Москва метросида 17 мингдан ортиқ қурол тутиб қолинди. Бу ҳақда шаҳар мерининг ўринбосари Максим Ликсутов маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Йўловчиларни метрога киришда индивидуал тартибда текшириш олиб юриш ман этилган 260 мингдан ортиқ хавфли буюмни аниқлаш имконини берди. Бу 2016 йилга нисбатан уч баробар кўп. Аниқланган хавфли буюмлар қаторида 17 мингдан ортиқ турли хил қурол бор», — деди Ликсутов.
Хавфсизлик хизмати инспекторлари янги махсус қурилма ёрдамида Москва метросининг барча 207 бекатида 84 миллиондан ошиқ киши, 42 миллион юкни текширувдан ўтказди.
Изоҳ (0)