КХДР етакчиси Ким Чен Ин Шимолий ва Жанубий Корея келгусида бирлашиши учун ўзаро муносабатларни йўлга қўйишга чақирди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Шимол ва Жануб муносабатларини яхшилаш — Корея ярим ороли аҳолисига бирлашиш учун ажойиб имконият. Миллий ярашув ва бирлашув учун муҳит яратиш пайти келди», — дейилади баёнотда.
Баёнотда икки давлат доим ўтмишга боқиб иш кўришдан қочиши зарурлиги билдирилган.
КХДР етакчиси юзага келган инқирозни биргаликда, воситачиларсиз ҳал этишга чақирди.
Изоҳ (0)