Флоридада Mega Millions лотерея билетини сотиб олган фуқаро 450 миллион доллар миқдорида жек-пот совриндорига айланди, деб хабар беради Forum Daily.
Фуқаро ютуқ суммасини бирданига олишга қарор қилди, шунинг учун солиқ суммалари ундирилгач, унга 281 миллион доллар тегади.
Лотереянинг Флоридадаги вакилларининг айтишича, битта ютуқли Quick Pick лотерея билети штатнинг Порт-Ричи шаҳрида харид қилинган эди.
«Чакана савдо билан шуғулланувчи савдогар жек-пот ютилган чиптани сотгани учун 100 000 доллар миқдорида мукофот пули олади», — дейилади хабарда.
Бу Mega Millions лотереясининг 15 йиллик тарихидаги тўртинчи ва Америка тарихидаги ўнинчи энг йирик жек-пот ҳисобланади.
Флорида штати қонунчилигида лотерея ғолиби аноним бўлмаслиги кўзда тутилган бўлса-да, бироқ ғолибнинг шахси ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)