АҚШ китоб дўконларида «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ Уйи ичида» китоби мўлжалланган муддатидан 4 кун аввал сотувда пайдо бўлди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Китоб муаллифи — журналист Майкл Вульфга кўра, Трамп Оқ Уйга интилмаган, сайловолди кампаниясини эса имиж акцияси сифатида кўрган. Турмуш ўртоғи ғалабаси ҳақида эшитгач, Мелания Трамп йиғлаб юборган, «бироқ қувончдан эмас».
Трамп чоп этилгунга қадар мазкур китобни «бошдан-оёқ фантазия» деб атаганди.
Вульф эса китоби Трамп АҚШ президентлигига нолойиқлигини кўрсатгани сабабли унинг истеъфосига сабаб бўлиши мумкинлигига ишонмоқда.
Изоҳ (0)