Россия Марказий сайлов комиссияси Доғистон муфтийсининг рафиқаси, журналист Айна Гамзатова номзодини мамлакат президентлигига илгари суришни қўллаб-қувватлаш учун тузилган ташаббускор гуруҳни рўйхатдан ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Комиссия мазкур қарорнинг асосий сабаби сифатида Гамзатова номзодини илгари суриш бўйича йиғилиш ўтказиш ҳақида билдирув тақдим этиш муддатининг бузилишини кўрсатди.
Шунингдек, Гамзатова ўзи ва турмуш ўртоғининг даромадлари тўғрисида маълумот ҳам тақдим этмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)