Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ Суриядаги курдларни ҳамон ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Франция президенти Эммануэль Макрон билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзлади, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Афсуски НАТО бўйича дўстимиз АҚШ курд террорчиларини қурол билан таъминлашни давом эттирмоқда. Хавотиримизнинг асл сабаби шу. Биз Сурия шимолида Ўрта Ер денгизига чиқишга ёрдам берадиган террорчилик коридорининг яратилишига йўл қўймаймиз. Бундай хавфга қарши керакли барча чораларни қўллаймиз», — дея таъкидлади Эрдўғон.
Шунингдек, у Сурия президенти Башар Асаднинг келгуси сайловда ҳам иштирок этишига қарши чиқиш қилди.
Изоҳ (0)