Лестер Пирсон номидаги Торонто халқаро аэропортида иккита самолёт ўзароқ тўқнашиб кетди. Бу ҳақда аэропортнинг Twitter’даги расмий саҳифасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Тўқнашув аэропортнинг 3-терминалида содир бўлган ва нохуш ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
WestJet авиакомпаниясининг маълум қилишича, бортида 168 нафар йўловчи ҳамда олти нафар экипаж аъзоси бўлган Boeing 737-800 самолёти Канкунга учиш арафасида Sunwing компаниясининг самолёти билан тўқнашиб кетган.
Қутқарув хизмати ходимларни барчани эвакуация қилишга муваффақ бўлган.
WestJet’нинг аниқлик киритишича, тўқнашув оқибатида самолётларнинг қанот ва дум қисмларига шикаст етган.
CTV телеканалининг маълумотларига кўра, Sunwing ҳаво кемаси бортида ёнғин бошланган бўлиб, ҳозирда воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)