Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларига етказиб берилмоқда. 2017 йилда экспорт бўйича кутилаётган рақам 1,16 миллиард долларни ташкил этади. Бундай маълумотлар Ўзбекистон тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноати корхоналари Ассоциацияси («Ўзтўқимачиликсаноат») томонидан ташкиллаштирилган тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатининг жадал ривожланишига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди, деб ёзади UZ24.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил қилди. Агар 2017 йилнинг бошида мамлакатда 293 та экспорт қилувчи корхоналар мавжуд бўлган бўлса, йил якунларига кўра уларнинг умумий сони 350 тага этди. Айни пайтда, дунёнинг турли мамлакатларида фаолият юритаётган 64 та савдо уйларининг саъй-ҳаракатлари соҳанинг экспорт кўрсаткичлари янада ортишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек тадбирда тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатида 2017 йилда эришилган ютуқлар хусусида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилга мўлжалланган Инвестицион дастури ва 2017—2020 йилларда тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноатини янада ривожлантириш Дастури соҳани юксалтириш учун дастуриламал бўлди.

Матбуот анжуманида кластерлар яратилиши тўқимачилик саноати янада  ривожланишининг энг самарали шаклларидан бирига айланиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ушбу модель пахта етиштириш, унга бирламчи ишлов бериш, сўнг пахта тозалаш корхоналарида қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр тўқимачилик маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат бўлган ягона ишлаб чиқариш даврини яратишни назарда тутади. Ушбу вазифадан келиб чиқиб Навоий вилоятида ташкил этилган тажриба-синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ўрта муддатли истиқболда пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантириш Концепсиясининг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Хусусан, жорий йили соҳада амалдаги корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда янги қувватларни яратишга қаратилган 34 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 356,9 миллион долларга тенг бўлиб, экспорт салоҳияти 151,7 миллион долларни ташкил қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди