5 январь куни Мексика шимоли-ғарбидаги Халиско штатида микроавтобус кўприкдан унча катта бўлмаган сув ҳавзасига қулаб кетди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Полиция маълумотларига кўра, автобус Аутлан ва Эл-Грульо шаҳарлари ўртасидаги трассанинг 13-километрида жойлашган кўприкдан пастга қулаган. Транспорт воситаси ичида ишчилар бўлган.
ЙТҲ оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)