Конго пойтахти Киншасада юз берган сув тошқини оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Шаҳарда 3 январдан 4 январга ўтар кечаси кузатилган кучли ёмғир сув тошқинини келтириб чиқарган.
«Ҳозирги вақтда Нгальемада 13 киши, Бандалюнвада беш киши, Барюмбюда бир киши, Лиметада тўрт киши, Селембаода тўққиз киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот мавжуд», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу дастлабки рақамлар. Ҳозирда шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)