Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан мол-мулкини ижара берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг минимал ставкалари тасдиқланди, деб ёзади Norma.
Мол-мулкини ижара берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг минимал ставкалари 2017 йил билан таққослаганда ўзгаришсиз қолди. 2018 йил учун ставкалар ижарага берилаётган кўчмас мулкнинг тури ва у жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда белгиланди:
Аҳоли пункти | Хоналар (умумий майдоннинг 1 м² учун сўмда) | |
одам яшайдиган | одам яшамайдиган | |
Тошкент шаҳри | 4500 | 9000 |
Нукус шаҳри ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарлар | 3000 | 6000 |
бошқа аҳоли пунктлари | 1500 | 3000 |
- енгил автомобиль — 330 000;
- микроавтобус, автобус ва юк машиналари — 645 000.
Изоҳ (0)