Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Apple корпорацияси процессорлардаги жиддий заифликлар iMac ва iPhone’нинг барча моделларига тегишли эканлигини тасдиқлади, деб ёзади «РИА Новости» компания сайтидаги баёнотга таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Аввалроқ экспертлар Intel, АМD ва АRМ процессорларида нуқсонларни аниқлаган эди, улар туфайли оддий фойдаланувчилик дастурлари хотиранинг ҳимояланган қисми тузилмасини «кўра олиши» ва махфий ахборот сақланадиган жойни аниқлаши мумкин.

«Mac OS ва iOS операцион тизимли барча қурилмаларда заифлик бор, аммо айни пайтда ундан фойдаланиш усуллари маълум эмас. Ушбу нуқсонни суиистеъмол қилиш учун қурилмага зараркунанда дастур ўрнатилиши керак, шу туфайли биз дастурларни фақат ишончли манбалардан юклаб олишни тавсия этамиз», — дейилади компания баёнотида.

Бундан ташқари, Apple фойдаланувчиларни ушбу нуқсонлар туфайли юзага келадиган эҳтимолий хавфлардан операцион тизимнинг янгиланмаларини чиқариш орқали ҳимоялашга ваъда берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди
Дунё
Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этгани маълум бўлди