Opera 50 браузерига криптовалюталарнинг шубҳали майнер сайтларини кузатувчи вазифа қўшилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, браузернинг созламаларида процессорнинг кўп қувватини талаб қилувчи саҳифаларни ҳисобга оладиган бўлим пайдо бўлади. Шунингдек, майнинг-скриптлар рўйхати доимий тўлдириб борилади ва бу браузерга шубҳали сайтларни дарҳол аниқлашга умкон беради.
Яратувчилар Opera 50 ни бундай ҳужумлардан ҳимояланган биринчи йирик браузер сифатида тавсифламоқда.
Opera 50 браузери Windows, macOS ва Linux операцион тизимларида ишлайди.
Изоҳ (0)