Оқ Уй маъмурияти ходимларига иш чоғида шахсий телефонлардан фойдаланиш ман этилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Оқ Уй технологик тизимлари хавфсизлиги ва бутунлиги маъмурият учун устувор мақсад ҳисобланади», — деб бу янгиликка тушунтириш берди Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс.
Унинг сўзларига қараганда, тақиқ шу ҳафтадан кучга киради. У, жумладан, Ғарбий қанот меҳмонлари учун ҳам амал қилади.
Сандерс хоним ходимлар шахсий масалаларни хизмат телефонлари орқали ҳал қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)