Эроннинг БМТдаги доимий вакили Ғулом Али Хушрўй АҚШни мамлакат ички ишларига аралашувда айблаб, БМТга расмий шикоят йўллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«АҚШ расмийлари давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқнинг барча тамойилларини бузишда давом этмоқда. Дональд Трамп бошчилигидаги Америка маъмурияти зўравонлик ва вайронкорликка олиб келган норозилик акцияларини қўллаб-қувватлаб, Эроннинг ички ишларига тап тортмай аралашди», — дейилади баёнотда.
Дипломатга кўра, Эрон ҳукумати барча давлатлардан бу хавфли сиёсат қораланишини кутади ва Қўшма Штатлардан БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида масъулият билан иш юритишни талаб қилади.
Изоҳ (0)