Тайванда 70 ёшли пенсионер поезд остига қулаб, омон қолди. Ҳодисани видеокузатув камералари қайд этди, деб хабар беради «РИА Новости».
Кадрларда кекса эркак перрон четига яқинлашиб, тойингани ва тўғри рельсларга қулаганини кўриш мумкин. Бу пайт платформага поезд яқинлашиб, пенсионер унинг остида қолди. Вазият оғирлигига қарамай, тайванлик тирик қолди.
Жабрдийда қутқарувчилар томонидан касалхонага етказилди. У бошидан жароҳат олди, бироқ ҳаётига хавф йўқлиги билдирилмоқда.
https://youtu.be/q3T3OT0yHuA
Изоҳ (0)