Жанубий Сахалинск шаҳридаги Ленин майдонида жойлашган оролнинг бош арчаси Янги йилга ўтар кечаси ёниб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Байрамни нишонлаш учун майдонга тўпланган юзлаб шаҳарликлар ва меҳмонлар ёнғинга гувоҳ бўлди.
25 метрли сунъий дарахт буткул ёниб кетишига мушак отилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳодисада ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)