АҚШнинг Коннектикут штатида яшовчи Хезер Линдси саратон касалидан вафот этишидан бир неча соат аввал турмушга чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дэвид Мошер 2016 йил декабрида Хезерга турмушга чиқишни таклиф қилмоқчи эди. Унга кўкрак саратони касали ташхиси қўйилганида ҳам куёв фикридан қайтмади.
Хезер йил давомида хасталикка қарши курашди, 2017 йил охирида эса турмушга чиқди. Бироқ орадан 18 соат ўтиб, ҳаётдан кўз юмди.
Келиннинг дугонаси Хезернинг муҳаббати ўлимдан қўрқмаслиги учун куч берганини таъкидлади.
Изоҳ (0)