Янги Зеландиянинг Коромандел шаҳрида яшовчи кишилар жамоат жойларида Янги йил байрамида алкоголли ичимлик ичишга нисбатан қўйилган тақиқни четлаб ўтишнинг ғаройиб йўлини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бир неча киши Тайруа дарёсида сув қайтиши вақтида қумдан сунъий орол қурди, у ерга стол жойлаштирди. Сув қайтганда эса улар Янги йилни нишонлади.
Байрам қилган кишилар тақиқнинг уларга амал қилмаслигини, чунки улар «халқаро сувларда» турганлигини айтган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу кишилар «оролдан» ярим тунгача кетмаган ва у ердан мушакбозликни томоша қилган.
Изоҳ (0)