Россиянинг ўзига бўлган ишончи янада ортди, бироқ НАТО янги совуқ урушини истамайди ва Москва билан сиёсий мулоқот тарафдори. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг Deutsche Wirtschafts Nachrichten’га интервьюсида маълум қилди.
«Ўзига бўлган ишончи янада ошган Россия билан муомалада бўлишимиз лозимлиги фактини ҳисобга олишимиз лозим. Шу билан бир вақтда совуқ уруш ва қуролланиш пойгасининг такрорланишини истамаймиз ҳамда, бу осон бўлмаса-да, Москва билан сиёсий мулоқот тарафдоримиз», — деди Столтенберг.
НАТО бош котиби Россия ва альянс ўртасидаги алоқалар, жумладан ҳарбий алоқаларни кўпайтириш лозим деб ҳисоблайди. Столтенберг Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов билан яқинда бўлиб ўтган музокараларни позитив воқеа сифатида мисол келтирди.
2017 йил декабрь ойи охирида НАТО дунё океанида флот фаоллиги бўйича альянс Россиядан ортда қолаётганлигини тан олган эди.
Изоҳ (0)