Покистон бош вазири Шоҳид Аббосий АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга нисбатан танқидига муносабат билдириш учун 2 январь, сешанба куни ҳукумат йиғилишини чақиради. Шунингдек, миллий хавфсизлик қўмитаси йиғилиши ҳам чақирилади, дея хабар беради «РБК.
Покистон ТИВ Трамп билдирган айбловларга норозилик билдириш учун АҚШнинг мамлакатдаги элчиси Дэвид Хэйлни чақиртирди.
Вазир Хўжа Муҳаммад Асифга кўра, АҚШ томонидан амалга оширилган барча тўловлар «лозим даражада сарфланган». Покистон бунинг далилларини ошкора тақдим этишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трамп АҚШ Покистонга молиявий ёрдам кўрсатиб, «аҳмоқликка йўл қўйгани»ни билдирган ва мамлакатни террорчиларга бошпана беришда айблаганди.
Изоҳ (0)