Ideaл автомобиль мавжуд эмас, бироқ маълум бир вазият учун идеал вариантни топса бўлади. Insider Pro 2017 йилнинг энг яхши автомобиллари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Mercedes-Benz AMG GTР — 157 000 доллар
577 от кучига эга тўрт литрли V8 двигатели билан жиҳозланган ушбу модель соатига 100 километр тезликка 3,5 сонияда чиқа олади. AMG салони иситиладиган ўриндиқлар билан жиҳозланган.
Ferrari GTC4Lusso — 300 000 доллар
680 от кучига эга V12 двигатели билан жиҳозланган моделга 0 дан соатига 100 километр тезликка чиқиш учун 3,4 сония кифоя қилади. Унинг максимал тезлиги 334 км/соат.
Ушбу модель ўзининг юкхонаси кенглиги билан ажралиб туради, шунингдек, унинг орқа ўриндиғига битта одам бемалол сиғади.
Lamborghini Aventador С — 442 000 доллар
Афсонавий V12 двигатели билан жизоҳланган Aventador’нинг қуввати 700 от кучига тенг. Соатига юз километр тезликка 2,9 сонияда чиқади. Максимал тезлиги 350 км/соат.
Rolls-Royce Phantom — 450 000 доллар
563 от кучига эга 6,75 литрли V12 двигатели билан жиҳозланган Phantom 5 сонияда 100 километр тезликка эришади.
Ушбу моделдан қиролича Елизавета II ва бошқа кўплаб миллиардерлар фойдаланади.
BMW 760iМ — 156 495 доллар
601 от кучига эга V12 двигатели билан жиҳозанган седан 3,6 сонияда 100 километр тезликка чиқа олади. Максимал тезлиги эса 249 км/соатга тенг.
Моделга массаж ўриндиқлар, Bowers & Wilkins Diamond Surround Sound аудиотизими ва спа-марказлардаги каби автоматик қорайтиргич ўрнатилган.
Porsche 911 Turbo Cabriolet — 182 000 доллар
Porsche 911 Turbo Cabriolet’нинг 2017 йилги версияси Audi ва Mercedes’нинг кабриолетларидан кўра тезкорроқ. У 3 сонияда 100 километр тезликка чиқа олади. Максимал тезлиги эса 319 км/соатга тенг.
Volvo V90 Cross Country — 55 300 доллар
Volvo V90 Cross Country кенг салонга эга бўлиб, тўлиқ ўлчамли йўлтанламаслар унинг ёнида маънисиз шиширилгандек тасаввур уйғотади. Шунингдек, у ўз дизайни билан ҳам бошқа кроссоверлардан ажралиб туради.
Изоҳ (0)