Тошкент шаҳридаги Қушбеги мавзесида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида енгил машинанинг газ баллони портлаган. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида пост қолдирилди.
Пост остидаги изоҳда газ баллони портлаган машина сурати келтирилган. Суратдан бу Nexia автомобили эканлигини кўриш мумкин.
Изоҳ қолдирганлардан бири портлаш овози Сергелигача эшитилганини ёзган.
Ҳодиса гувоҳининг сўзларига кўра, барча тирик, «фақат машина эгасининг қулоғи яхши эшитмаяпти».
Тажрибали ҳайдовчиларнинг ёзишича, портлаш газ баллонининг меъёридан ортиқ тўлдирилиши оқибатида юз берган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)