Porsche’нинг биринчи электр спорткари Mission E тўлиқ узатмали уч хил талқинда тақдим этилади. Уларнинг энг кучлиси 680 от кучига эга бўлади. «Мотор» автомобиль консептининг суратларини тақдим этди.
Базавий талқин 408, ўртача талқин — 544, энг кучли талқин эса 680 от кучига эга бўлади.
Электрокарнинг энг кучли талқини 96 км/соат тезликка 3,5 сонияда эришади, тўлиқ қувват билан 483 километрни босиб ўта олади. Тез қувватлаш тизими ёрдамида автомобиль батареясини 20 дақиқада 80 фоизга тўлдириш мумкин.
Изоҳ (0)