Сурияда камида 115 киши ИШИД террорчилари оммавий қирғини қурбони бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Уларнинг жасади Сурия армияси томонидан озод қилинган Раққа шаҳридан 25 километр ғарбдаги ал-Вави аҳоли пукти четидаги чуқур ўрада аниқланди ва чиқариб олинди.
Барча жасадлар экспертиза ўтказиш ва қурбонлар шахсини аниқлаш учун ҳарбий госпиталга етказилди.
Ал-Вавидан 7 километр жануби-шарқдаги Дебси-Афнан туманида ҳам маҳаллий аҳоли яна бир қабристон топди. У ерга ҳарбий-тиббий хизмат ходимлари етиб келди. Қурбонлар орасида ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари борлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)