Германия конституциявий суди Аушвиц концлагери собиқ ходими, 96 ёшли Оскар Грёнингга чиқарилган ҳукм устидан берилган апелляцияни рад этди ва уни қамоққа жўнатишга қарор қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Грёнинг Аушвиц концлагерида бухгалтер бўлиб ишлаган. У, жумладан, лагерь маҳбусларидан мусодара қилинган мол-мулк ҳисобини юритган.
2015 йили суд уни 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бироқ ҳимоя Грёнингнинг ёши ва саломатлигини рўкач қилиб, жазо кечиктирилишини талаб қилган эди.
Адвокатларга кўра, қамоқ жазоси Грёнингнинг яшашга бўлган конституциявий ҳуқуқини поймол қилади. Конституциявий суд бу даъвони қаноатлантирмади.
Изоҳ (0)