Россия Федерал хавфсизлик хизмати Санкт-Петербургдаги супермаркетдаги теракт ташкилотчиси ва ижрочиси эканлиги гумон қилинаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Гумонланувчини сўроқ қилиш бошланди. Эркак портлашга алоқадорлигини тан олди.
«Интерфакс» манбаси қўлга олинган шахс 35 ёшли Дмитрий Лукяненко эканлиги ва ўзини «Новая эра» миллатчилик ҳаракатига мансуб санашини билдирди. У олдинроқ наркотикларнинг ноқонуний айланмасида айбланиб, судланган.
Охирги маълумотларга кўра, «Перекрёсток» супермаркетида 27 декабрь куни юз берган портлашда 18 киши жароҳат олди, 8 киши ҳозир ҳам касалхонада қолмоқда.
Изоҳ (0)