Нью-Йоркдаги турар жойда юзага келган ёнғинда камида 12 киши, жумладан, бола қурбон бўлди. Бу ҳақда шаҳар расмийларига таяниб, New York Post маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Нью-Йорк мэри Билл де Блазиога кўра, 12 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган. Аланга қоплаган бинодан ҳалок бўлганлар ва омон қолганларни қидириш давом этмоқда.
Бронксдаги 5 қаватли уйдаги ёнғинни бартараф этишда 160 нафар ўт ўчирувчи иштирок этмоқда. Уй 100 гектар майдонни эгаллаган АҚШдаги энг катта шаҳар ҳайвонот боғи яқинида жойлашган.
Изоҳ (0)