Либерия президенти сайловининг иккинчи босқичида собиқ футболчи, «Олтин тўп» мукофотига сазовор бўлган ягона африкалик Жорж Веа ғалаба қозонди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Миллий сайлов комиссиясига кўра, овозларнинг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг Веа 61,5 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Либерия вице-президенти Жозеф Бокай 38,5 фоиз овоз тўплади.
Овоз беришнинг якуний натижалари 29 декабрь куни эълон қилинади.
Жорж Веа Либерия раҳбари лавозимида 2005 йили мамлакатнинг биринчи аёл-президенти бўлган 79 ёшли Эллeн Жонсон-Серлифни алмаштиради.
Изоҳ (0)