Тармоқда Санкт-Петербургдаги «Перекрёсток» супермаркетидаги портлашга алоқадорлиги тахмин қилинган эркакнинг фотоси пайдо бўлди. Бу ҳақда «Росбалт» хабар бермоқда.
Кадрда яшил капюшонли кийим, қора спорт иштони ва қорамтир кеда кийган эркак тасвирланган. Дастлабки маълумотларга кўра, у бироз вақт дўконни айланган, сўнг ҳеч нарса харид қилмай, чиқиб кетган. Эркак кузатув камералари объективига тушиб қолди.
Олдинроқ Россия президенти Владимир Путин Петербургда юз берган ҳодисани «теракт» деб баҳолаганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь кечаси Санкт-Петербургдаги «Перекрёсток» супермаркетида порловчи қурилма ишга тушиши оқибатида 13 киши жароҳат олган, улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
Изоҳ (0)