NASA қишки Марснинг сайёралараро Mars Reconnaissance Orbiter станцияси томонидан олинган суратларини эълон қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости»
Таъкидланишича, ҳароратнинг пасайиши сайёранинг ташқи кўринишини ўзгартиради. Атмосферадаги углерод гази қуруқ музга айланиб, сайёра юзасини қоплаб олади ва турли нақшлар ҳосил қилади.
«Баҳор» келиши билан муз ёрилади ва буғланиб кетади. Шундан сўнг Қизилсайёранинг юзаси яна ўз кўринишини ўзгартиради.
Изоҳ (0)