Олимлар «Аресибо» радиотелескопи ёрдамида Ерга яқин йирик астероид — Фаэтоннинг мукаммал суратларини олди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Астероид 21-асрда Ерга рекорд даражада — 10 миллион километр масофада яқинлашди. Бу декабрь ўрталарида юз берди. Осмон жисми Ердаги ҳаёт учун потенциал хавф туғдирувчи объектлар рўйхатига тушиши учун масофа камида 8 миллион километрни ташкил қилиши, шунингдек, у атмосферага киришда парчаланиб кетмаслиги учун етарлича катта бўлиши керак.
Фаэтон ўз навбатида 6 километр диаметрга эга бўлиб, Қуёшга жуда оз яқин келувчи «аполлон» астероидлар қаторига киради.
«Аресибо» обсерваторияси астрономи Патрик Тейлор айтишича, астероид юзасидаги қора доғ кратер ёки бошқа ўйиқ бўлиши мумкин, у радар нурларини Ерга қайтариб акс эттирмайди.
Фаэтон астероиди 1983 йил октябрида кашф қилинган. Тадқиқотчилар у яқин орада тўлиқ бузилиб кетишини кутмоқда.
Фаэтонни яна шунчалик яқин масофадан кузатиш имконияти энди астрономларда қарийб 100 йилдан кейин, 2093 йилда пайдо бўлади.
Изоҳ (0)