АҚШ ва Швейцария олимлари қандай қилиб гидра қариликдан қутулиб қолишини тушунтириб берди. Биологлар полипларнинг регенерацион қобилиятини ўчиришга муваффақ бўлди ва бунда эпителий тўқималари, хусусан, аутофагиянинг зарарланишини аниқлади. Бу жараён ҳайвоннинг узоқ ҳаёти учун муҳимлиги маълум бўлди. Тадқиқот натижалари bioRxiv репозиторида эълон қилинган.
Олимларнинг фикрича, полип гидраси қариликни ўрганишда кўпроқ мос тушадиган модель ҳисобланади. Бундан ташқари, гидранинг геномида ҳашаротлар ҳужайрасида учрамайдиган одамга хос генларнинг сезиларли қисми бор. Бу полиплар қаришнинг сезиларсиз белгиларини намоён қилади.
Изоҳ (0)