Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин 2018 йилдаги сайловда иштирок этиш учун ҳужжатларни мамлакат Марказий сайлов комиссиясига шахсан олиб келди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, топширилган ҳужжатлар пакети ташаббускор гуруҳни рўйхатдан ўтказиш илтимосномаси, номзодини қўйишга розилик ҳақида баённома, таржимаи ҳолни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, даромад, харажат ҳақидаги ва бошқа турдаги молиявий ҳужжатлардан иборат.
Олдинроқ Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Путин зарур ҳужжатларни шахсан ўзи олиб бориб топшириши мумкинлигини айтган эди.
Изоҳ (0)