Google қидирув тизими АҚШда 2017 йилда энг оммабоп бўлган автомобиль маркалари рўйхатини маълум қилди. Рейтинг энг кўп изланган сўровлар асосида тузилган. Рўйхатга ўнта компаниянинг машиналари кирган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Рўйхатда биринчи ўринни Ford эгаллаган. Учликка Lexus ва Kia кирган. Шунингдек, рейтингда Toyota, Honda, Buick, Acura, Hyundai, Tesla ва Dodge маркаларини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)