• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон шаҳри ҳокими жаримага тортилди. Мактаб директорларига қўл кўтарган Сайхунобод ҳокими-чи?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида «одамлар билан гаплашишни билмайдиган, аввалгидек маданиятсиз гаплар билан мажлис ўтказадиган учта район ҳокими» жазога тортилганини маълум қилган эди. Давлат раҳбари жазога тортилганларнинг кимлигини айтмаган эди. 26 декабрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси таълим муассасалари раҳбарларини ҳақорат қилган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев жаримага тортилгани ҳақида хабар берди. Бу — у ёки бу ҳудуд раҳбарининг жамоатчилик таъсири остида қонуний жазога тортилиши билан боғлиқ, таъбир жоиз бўлса, биринчи ҳолат.

    Андижон шаҳар ҳокимига энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жарима солинди. Дилмурод Раҳматуллаев 16 октябрь куни пахта йиғим-теримига ҳашарчиларни жалб этиш масаласида ўтказилган йиғилишда шаҳардаги бир қатор таълим муассасалари раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган, жумладан, ҳокимликнинг топшириғини бажармаган коллежларнинг директорларини «Андижон шаҳрининг душманлари» деб атаган. Ҳокимнинг ҳақоратли чиқиши ёзилган аудиоёзув ноябрь ойида ОАВ томонидан эълон қилинган. Уни ҳатто давлат ахборот агентлиги — ЎзА ҳам танқид қилиб, қоралаб чиқди.

    6 декабрь куни Бош прокуратура Раҳматуллаевнинг бу ҳаракатлари Андижон вилоят прокуратураси томонидан ўрганилаётганини эълон қилди. Бош прокуратуранинг 26 декабрдаги ахборотида қайд этилишича, суд Андижон шаҳар ҳокимини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик (ҳақорат қилиш, яъни, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш)ни содир этганликда айбдор деб топган ва уни энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг 30 баравари (27 декабрь ҳолатига кўра — 5 167 200 сўм) миқдорида жарима солган. Мазкур модда бўйича энг оғир жазо — ЭКИҲнинг 40 баравари миқдоридаги жаримадир.

    Дилмурод Раҳматуллаев фақат бир ҳолат бўйича жазоланди. Андижон шаҳар ҳокими иши бўйича суд қачон бўлгани Бош прокуратура ахборотида айтилмаган, бироқ суд фақат 16 октябрдаги ҳолатни кўриб чиққани билдирилган. Қайд этиш жоиз, декабрь ойи бошида Раҳматуллаев иштирокида бошқа бир муаммоли аудиоёзув пайдо бўлган эди — овоз 11 ноябрдаги йиғилишда ёзиб олинган ва унда металлолом тўплаш масаласиси кўриб чиқилган. «Kun.uz»нинг ёзишича, Андижон шаҳри ҳокими бу йиғилишда ўтирганларни нафақат уятли сўзлар билан сўккан, балки мажбурий меҳнат ва қонунларда назарда тутилмаган ҳолат бўйича мажбуриятларни бажаришга ундаган. Иккинчи ҳолатга на Бош прокуратура ва бошқа ваколатли органлар муносабат билдирди.

    Мактаб директорларига қўл кўтарган Носиржон Эгамбердиев масаласи ҳамон очиқ қолмоқда. Андижон шаҳри ҳокими билан вазият ноябрь ойида кўтарилиб, маълум бўлмоқда, декабрда ўзининг дастлабки мантиқий якунига етди. Бироқ ҳокимларнинг зўравонлиги билан боғлиқ 2017 йилнинг биринчи шов-шувли воқеаси Сирдарё вилоятида юз берган эди — Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев сентябрь ойи бошида вилоятдаги Мустақиллик байрамига етарли миқдорда иштирокчи олиб кела олмаган мактабларнинг директорларини йиғилишда турғазиб қўйиб, уларга қўл кўтарган эди.

    Видео ОАВда эълон қилинган кунининг ўзидаёқ Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Сайхунободда йиғилиш ўтказгани, ҳоким Эгамбердиев қилган иши учун ўқитувчилардагн узр сўрагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ўша йиғилишда Эгамбердиев биргина узр билан қутула олмаслиги ва «унинг иши пахта терими мавсумидан сўнг кўриб чиқилиши» айтилган. 13 сентябрь куни Бош прокуратура бу ҳолат бўйича баёнот бериб, Эгамбердиев атрофидаги вазият Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан текширилаётгани, Бош прокуратура текширувнинг боришини назоратга олганини эълон қилган эди.

    Кадр: «Kun.uz»

    Кадр: «Kun.uz»

    «Kun.uz»нинг ёзишича, 19 декабрь куни Эгамбердиевнинг ҳаракатлари юзасидан олиб борилган текширув бўйича изоҳ сўраб Сирдарё вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган. Маълум бўлишича, вилоят прокуратураси ўтказган текширув якунланиб, натижаси Бош прокуратурага тақдим этилган. Вилоят прокуратураси вакиллари 19 декабрь куни текширув бўйича хулосани «Kun.uz»га бир соат ичида тақдим этишни ваъда берган. «Афсуски, бу ваъда берилганига бир ҳафта бўлди», — деб ёзади «Kun.uz» мухбири.

    Таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан зўравонлик қилган ҳар иккала ҳоким таълим соҳасидан чиққан. Носиржон Эгамбердиев 2016 йил октябрида Сайхунобод тумани ҳокими этиб тайинлангунига қадар Сирдарё вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига раҳбарлик қилган. Дилмурод Раҳматуллаев эса 11 йил давомида Андижон вилоят халқ таълими бошқармасига раҳбарлик қилган. Маълумотларга кўра, 2015 йили унга қарши иш очилган, шу боис бошқарма раҳбарлигидан олинган. 2016 йилда эса Андижон шаҳрига ҳоким этиб тайинланган.

    Шавкат Мирзиёев муштумзўр ва зўравон ҳокимларни «Президент сиёсатига қаршилар» деб атаган. Ўзбекистон Президенти раислигида 15-декбар куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев қўл остидаги ходимларни беҳурмат қилиб, ҳақорат қилаётган, ҳатто уларга қўл кўтараётган раҳбар ходимларни қаттиқ танқид қилган. «Барча бўғинлардаги раҳбарлар — у вазир ёки ҳоким бўладими, идора ёки ташкилот бошлиғи бўладими — бир ҳақиқатни жуда чуқур тушуниб олишингиз шарт: бундай ҳаракатлар давлат сиёсатига, Президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланади ва айбдорларга, албатта, тегишли жазолар қилинади», — деган эди Президент.

    Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам бу масалага тўхталиб ўтди. У ҳокимларни маданиятсизликда айблаб, бировни ҳақорат қилиш учун уларга ҳеч ким ҳуқуқ бермаганини эслатиб ўтган.

    «Одамлар билан гаплашишни билмайди. Олдинги даврлардагидек маданиятсиз гаплар билан мажлислар ўтказади, одамларни ҳақорат қилади. Ким уларга ҳуқуқ берибди? Ҳокимга ким ҳуқуқ берган бировларни ҳақорат қилишга? Бу нимадан далолат? Маданиятсизлигимиздан далолат! Ўқимаганимиздан далолат! Маънавиятимиз пастлигидан далолат!», — деган эди давлат раҳбари.

    27.12.2017, 17:07   Изоҳ (0)   46606
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

    27.12.2017, 16:12

    Аtlas Юнусобод кўнгилочар савдо мажмуасига ташриф буюриш учун 5 сабаб

    27.12.2017, 16:00

    «Агропилла» корхоналари томонидан ҳудудларда 2 млн 400 минг дона тут кўчати экилди

    27.12.2017, 15:40

    «Қайнотам менга севги изҳор қилди». Ўз номини оқлаш учун телевидениега чиққан келин ҳикояси (видео)

    27.12.2017, 15:37

    Сурхондарё вилоятида янги экотуристик йўналиш очилади

    27.12.2017, 15:11

    Ўзбекистон маблағи ҳисобидан Қирғизистонда умумтаълим мактаби қуриш тўғрисидаги битим кучга кирди

    27.12.2017, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.