• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қайнотам менга севги изҳор қилди». Ўз номини оқлаш учун телевидениега чиққан келин ҳикояси (видео)

    «Ўзбекистон» телеканалининг «Учбурчак» ток-шоусининг сўнгги — 23 декабрда эфирга узатилган сони ижтимоий тармоқларда шов-шувлар, қизғин ва муросасиз муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўрсатувнинг бош қаҳрамони — Мухлиса исмли аёл.

    Мухлиса қайнотаси унга севги изҳор қилгани, шу сабаб оиласи бузилиб кетаётганидан шикоят қилган. Кўрсатувда аёлнинг келинлик ва қизлик маҳалласидан фаоллар, у истиқомат қиладиган туманнинг психологи ҳам қатнашган ва бу масала юзасидан уларнинг ҳам фикри олинган. Мухлисадан ташқари, унинг эрининг исми Қаҳрамон экани маълум, бошқа тафсилотлар — нафақат қариндошларнинг, балки таклиф қилинган фаолларнинг ҳам исм-фамилияси, қаердан эканлиги кўрсатувда айтилмаган.

    Мавзуга доир:— «Эрим ичиб келиб, қизимни яланғоч ваннага тушишга мажбур қилади». Фарзанди тирик етим бўлишига рози мирободлик аёл ҳикояси;— «Эримни овсиним билан тутиб олганман». «Ўзбекистон» телеканали хиёнатга учраган аёлларнинг сўзларини эфирга олиб чиқди

    Мухлисанинг ҳикояси

    18 ёшимда совчилар орқали турмушга чиққанман. Келин бўлиб тушганимга тўрт йил бўлган. Уч ёшли фарзандим бор. Қайнота, қайнонам, хўжайиним билан уч йил бахтли яшадим.

    Кадр: «Ўзбекистон» телеканли / «Учбурчак» кўрсатуви

    64 ёшли қайнотам аввалига хонамизни пойлаётганини сезиб қолдим. Эримга айтсам, ишонмади. Сўнг бир кун хонамиз чироғини ўчириб, кутдим — қайнотам деразамиз тагига келганида, эримни уйғотиб кўрсатдим. Эрим бу ҳақда қайнонамга айтишимни сўради. Қайнотам нафақат хонамиз деразаси остида, балки ҳаммомдалигимда унинг орқасидаги молхонада ҳам мени пойлаган. Лекин буни исботлаб бера олмадим. Қайнотамнинг бу ҳаракатлари ҳақида қайнонамга айтганимда: «Бунақа бўлиши мумкин эмас, дадангиз қарилар-ку», деган эдилар.

    Бир кун ҳовлида бир ўзим қолиб кетганимда (эрим ҳашарга кетган, қайнонам кўчага чиқиб кетган эди), қайнотам хонасидан чиқиб, мени чақирди. «Ҳа, нима?», десам, «Буёққа кел, қўлингдан бир ўпай», деди. Уйдан қочиб чиқиб, овсинимнинг қизини чақириб келдим. Эртаси куни уйда кўпчилик бор эди, ошхонада овқат қилаётганимда қайнотам олдимга келиб: «Мен сени севиб қолдим», деди; мени кийимсиз ҳолда кўрган эканлар, шундан кейин яхши кўриб қолган эканлар.

    Ўша куни уйда овсиним бор эди — унга бор гапни айтиб берганимдан кейин, у «ёнимдан кетма» деди, кун бўйи унинг ортидан юрдим; овсиним бу хонадонга келин бўлиб тушганига 10 йилча бўлган, у билан ҳеч қачон бундай ҳодиса юз бермаган экан.

    Мени қизлик уйимга фақат қайнотам машина олиб бориб, олиб қайтарди. Машинада ҳам ҳар хил гапларни гапирардилар, ортиқ улар билан бормайман деб эримга айтганимда, сени фақат дадам олиб борадилар, деб айтганлар. Қайнотам оёқларини ҳам фақат менга ювдирардилар, юваётганимда елкамдан силаб қўйиш одатлари чиққанидан кейин бу ишни умуман қилгим келмай қолган. Эрим буларни ўзи кўриб турган.

    Эрим ҳам, қайнонам ҳам менга ишонмади. Эрим: «Дадамни жиннига чиқардинг!», деб урди ҳам. Охири катта жанжал бўлиб кетганида эрим: «Дада, бу нима қилганингиз, келиб-келиб менинг хотинимга осиласизми, кўчадаги бўлса ҳам индамас эдим», деди. Кейинроқ қайнотам тан олиб: «Кечир ўғлим, мени шайтон йўлдан урди, билмасдан шунақа иш қилиб қўйдим», деди. Бу гаплардан ўз ота-онам хабар топганидан кейин, келиб, мени олиб кетишди.

    Кадр: «Ўзбекистон» телеканли / «Учбурчак» кўрсатуви

    Ҳозир эрим томон ажрашиш учун судга ариза берган. Мен оиламдан ажралишни истамайман. Эрим: «Онам ва отамдан узр сўрасанг бўлди, уйимиз эшиги сен учун очиқ», деб айтяпти. Маҳалла-кўй ҳам қайнотамнинг ҳисобидан алоҳида, намунавий уй олиб беришни ваъда қилган. Бироқ қайнотамга ишонмайман, яна шундай воқеалар юз беришидан қўрқаман.

    Қайнота, эр, отанинг фикри

    Кўрсатув ижодкорлари Мухлисанинг қайнотаси, эри ва отаси билан телефон орқали боғланган. Қайнотанинг айтишича, «севги изҳори» ҳақидаги гап-сўзлар — бўлмаган гап, бўҳтон. Эр ҳам бу гапларни «туҳмат» деб атаган. Уларнинг айтишича, Мухлиса, хусусан, оёғи оғрийдиган қайнонасига қарамаслик ва бўлак бўлиб чиқиш учун шу бўҳтонни бошлаган.

    «Болаларимни қандай кўрсам, сени ҳам шундай кўраман, қизимни узатганман, қизимнинг ўрнида қизсан, набирамнинг ўрнида набирамсан, деганман», — дейди қайнота. Унинг қўшимча қилишича, Мухлиса эри билан мунтазам жанжаллашган (аёлнинг қўшимча қилишича, қайнотаси айнан шуни — «улар жанжаллашаверарди» деган гапни ушлаб олган: «Деразамиз остига ҳам яна жанжаллашмаяптими, деб хабар олгани келиб турганмишлар»).

    Мухлисанинг отаси эса қайнотаси қизига севги изҳор қилганини эшитганидан сўнг, «бу гапга чидай олмай» уни бориб олиб келганини айтган. «Ҳамма жойда, ким бўлса ҳам, мен жавоб бераман. Чунки қиз меники, қизим учун ҳамма нарсага тайёрман», — деди аёлнинг отаси.

    Маҳалла фаоллари, туман психологининг фикри

    Мухлисанинг келинлик маҳалласи вакили қайнотанинг оиласига «салбий характеристика» беролмаслигини айтган. «Жуда ибратли оила, бу оилада тартиб-интизом биринчи ўринда. Келин-боланинг гапига қўни-қўшниларнинг ҳам ишониши қийин», — деди маҳалла қўмитаси вакили. Айни вақтда, у маҳалланинг мақсади — оилани яраштириш эканини айтиб, «ярашиб кетади, деб ўйлаймиз», деб қўшимча қилди.

    Мухлисанинг келинлик (ўнгда) ва қизлик (чапда) маҳалласи фаоллари.

    Мухлисанинг келинлик (ўнгда) ва қизлик (чапда) маҳалласи фаоллари.
    Кадр: «Ўзбекистон» телеканли / «Учбурчак» кўрсатуви

    Мухлисанинг қизлик маҳалласи аёлга ҳам, унинг ота-онаси оиласини ҳам «яхши» деб атади. «Қайнота билан боғлиқ ҳолатни ҳеч ким кўрмагандек, биз учун ҳам. Лекин эр-хотиннинг ярашиб, оиланинг яшаб кетиши учун учқун бор», — деди маҳалла вакили. «Мухлиса туҳмат қилмаяптими?», — деган саволга маҳалла вакили: «Қизимиз — яхши қиз», деб жавоб берди.

    Туман психологи.

    Туман психологи.
    Кадр: «Ўзбекистон» телеканли / «Учбурчак» кўрсатуви

    Туман психологининг айтишича, Мухлисанинг қайнотаси уйида ота, қизлик уйида эса она ҳукмрон, унинг ўзи ҳам онаси билан жуда кўп мулоқотда бўлади. У 65 ёшга тўлаётган кекса кишининг хатти-ҳаракатларида Мухлиса шилқимлик сифатида қабул қилиши мумкин бўлган жиҳатларини сезмаганини айтди. У бу гапни «нейтрал бўлиб айтаётгани»ни алоҳида таъкидлаган. «Лекин бу қиз алдаяпти, деган хулоса чиқариш ҳам қийин», — деди туман психологи. Унинг қўшимча қилишича, Мухлисанинг тўрт йиллик турмуши давомида у ва эри ўртасида мунтазам жанжал бўлган.

    Мухлисанинг ҳолатига фикр билдирган кўрсатув меҳмонларидан бири.

    Мухлисанинг ҳолатига фикр билдирган кўрсатув меҳмонларидан бири.
    Кадр: «Ўзбекистон» телеканли / «Учбурчак» кўрсатуви

    Кўрсатув давомида сўз олган томошабинлардан бири Мухлисанинг сўзларини шубҳа остига олиб, қуйидагича фикр билдирди: «Нега икки катта келинга бўлмаган бундай муносабат бу келинга бўлди? Нима, улар бу қиз каби ҳурлиқо эмасми? Аёл ҳар қандай эркакка қаттиқроқ гапириб, уни ўзидан нари қилиш мумкин. Бир нима бўлганки, бу қиз қайнотасини ўзига жалб қилиб қўйган. Қайнота ўзидан ўзи келиб севги изҳор қилмайди, ‘кел, қўлингдан бир ўпай’, демайди. Балки қайнота молхонага ўзича киргандир — бу келин ҳам ҳаммомга парда тортиб қўйсин эди. Бу қиз айтаётган воқеа бўлмагани учун, бу каби гап-сўзларга орияти йўл қўймагани учун ҳам бугунги кўрсатувда на қайнота, на қайнона ва на эр бор».

    27.12.2017, 15:37   Изоҳ (0)   264018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё вилоятида янги экотуристик йўналиш очилади

    27.12.2017, 15:11

    Ўзбекистон маблағи ҳисобидан Қирғизистонда умумтаълим мактаби қуриш тўғрисидаги битим кучга кирди

    27.12.2017, 14:39

    2019 йилдан енгил автомобиллар фақатгина тадбиркорлар томонидан техник кўрикдан ўтказилади

    27.12.2017, 14:14

    Ўзбекистонлик 25 ёшли қиз илк марта «Коинот гўзали» халқаро танловида иштирок этади

    27.12.2017, 14:01

    2018 йилда 10 000 нафар ўзбекистонлик умра зиёратини адо этади

    27.12.2017, 13:29

    Peng Sheng қўшма корхонаси 40 млн долларлик 7 та янги лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда

    27.12.2017, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 4 ойда зўравонликка учраган қанча хотин-қизга ёрдам кўрсатилди?

    Ўзбекистон | 20 май, 19:20

    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди

    Реклама | 20 май, 18:00

    Испаниянинг бир қисми интернет ва телефон алоқасиз қолди

    Дунё | 20 май, 19:10

    Ўзбекистонда 4 ойда қанча эгизак туғилди?

    Ўзбекистон | 20 май, 19:00

    WP: Трамп маъмурияти 200 минг украиналикни депортация қилиш режасини ишлаб чиқди

    Дунё | 20 май, 18:50

    Юқори рейтингга эга турк сериаллари: турклар ўзи яхши кўрган топ дизилар

    Лайфстайл | 20 май, 18:40

    Instagram’даги изоҳ сабаб: Самарқандда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 20 май, 18:25

    Евроиттифоқ қашшоқ мамлакатларга ёрдам беришдан кўпроқ манфаат олишни исташи маълум бўлди — Politico

    Дунё | 20 май, 18:15

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 млн доллар имтиёзли кредит ажратди

    Ўзбекистон | 20 май, 18:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.