Саудия Арабистонида мамлакатда шу йил ноябрида бошланган аксилкоррупциявий текширувларнинг 23 қатнашчиси озодликка чиқарилди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Улар судгача келишувга рози бўлганидан сўнг айбловлар олиб ташланди.
Қўйиб юборилганларнинг исми-шарифи кўрсатиб ўтилмаган. Улар ноябрдан бери ар-Риёддаги ҳашаматли Ritz Carlton меҳмонхонасида ҳибсда сақланиб келаётганди.
Изоҳ (0)