Дональд Трамп президентлик муҳлатининг тахминан учдан бирини дам олишда ўтказди. Бу ҳақда New York Post маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ўтган йил давомида Трамп 100 бор ўзига қарашли ерларга боргани билдирилмоқда. Жумладан, 40 кун Нью-Жерсида гольф ўйнади, яна 40 кун Флорида штатидаги Mar-a-Lago қароргоҳида бўлди.
Ҳозирда у Флоридада 10 кун давом этадиган Рождество таътилларини ўтказмоқда.
Трампнинг парвозлари учун бюджетдан ойига тахминан 1,5 миллион доллар сарфлаши маълум бўлди.
Изоҳ (0)