Россия бош вазири Дмитрий Медведев амалдаги давлат раҳбари Владимир Путинга 2018 йил март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонишини тилади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Ҳукумат номидан ўйлаганларингиз амалга ошишида муваффақиятлар, президентлик сайловида эса ғалаба ёр бўлишини тилайман», — дея Путинга мурожаат қилди Медведев ҳукумат йиғилиши давомида.
Медведев сайловолди даври масъулиятли эканлиги, шу сабабли ҳукумат унинг осойишталикда ўтиши учун зарур барча нарсани амалга оширишини таъкидлади.
Изоҳ (0)