Миср жазоларни ижро этиш маҳкамаси 26 декабрь, сешанба куни 15 нафар маҳбусни қатл этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қатл Мисрдаги икки қамоқхонада амалга оширилгани билдирилмоқда.
Маҳбусларнинг барчаси олдинроқ Синай ярим ороли шимолида ҳарбийлар ва полицияга уюштирган ҳужумлар учун олий жазога ҳукм қилинганди.
Изоҳ (0)