Рустам Мирсодиқовни истеъфога чиқарган Бекободнинг «Металлург» клубига янги бош мураббий топилди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
«Пахтакор»нинг янги эгаларига «Ўзметкомбинат» бошқаруви ишониб топширилди
Хабарда ёзилишича, «Металлург» клуби бош мураббийи кутилмаганда «Пахтакор»нинг йил якунларига бағишланган тадбирида эълон қилинган. Бунгача Тошкент гранди сафида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаб келган Андрей Шипилов «Металлург»нинг янги бош мураббийи сифатида таништирилган.Бунгача Рустам Мирсодиқов Олий Лига клубларида фаолият олиб бораётган мутахассислар орасида энг узоқ вақтдан буён ишлаб келаётгани билан ажралиб турганди. Шипилов билан шартнома қанчага мўлжал қилингани ва бошқа икир-чикирлар борасида маълумот йўқ. «Пахтакор» банкетида янги мураббийга омад тиланган.
Изоҳ (0)