Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш террорчи ўзини портлатиб юбориши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Шунингдек, портлашда яна уч киши жароҳатланди. Таъкидланишича, худкушнинг нишони афғон разведкасининг бош қароргоҳи бўлган.
Аввалроқ 25 декабрь, душанба куни эрталаб Кобулдаги Миллий хавфсизлик директорати (Афғонистон раведка хизмати) биноси эшиги ёнида портлаш юз бергани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)