2017 йили Мексикада қотилликлар сони бўйича тегишли статистика юритилаётган 20 йил ичида рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Жорий йил 11 ойида мамлакатда 23101 қотиллик содир этилди.
Мексикада охирги ўн йилликда, 2006 йили собиқ президент Фелипе Кальдерон наркомафияга қарши уруш эълон қилганидан сўнг зўравонликлар кенг тус олди. Ўшандан бери наркотиклар билан боғлиқ жиноятларда 190 мингга яқин киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)