Молдова парламентининг радикал кайфиятдаги депутатлари МДҲ таркибидан чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Молдова президенти Игорь Додон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳукмрон коалицияда Россия билан муносабатлар кескинлашганидан мамлакатимизнинг МДҲдан чиқиши масаласини кўтариш учун фойдаланишни истаётган депутатлар борлигини биламан. Бундай қадам биринчи галда Молдова халқи манфаатларига зарба беради деб ҳисоблайман. Бунга йўл қўймаслик учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз», — деди Додон.
Молдова президенти «айрим сиёсатчиларнинг амбициялари оддий одамлар азият чекишига олиб келишига йўл қўйиб бўлмаслиги»ни билдирди.
Изоҳ (0)