Тель-Авив ва Қуддуснинг минглаб аҳолиси бош вазир Биньямин Нетаньяхуга қарши норозилик акциясига чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Норозилик акциялари қаторасига тўртинчи ҳафта давом этмоқда. Намойишчилар Нетаньяхуни коррупцияда айбламоқда.
Қуддусдаги акцияни собиқ мудофаа вазири Моше Яалон бошқарди. У «На ўнг, на чап, фақат тўғрига» шиори остида ўтди.
Исроил полицияси Нетаньяхуни пора олиш ва фирибгарликда гумон қилиб, камида етти бор сўроқ қилди. Бош вазир барча айбловларни инкор этмоқда.
Изоҳ (0)